8/04/2012

ҚЎШНИНГ ҚУВОНЧИ СЕНИНГ ҚУВОНЧИНГ




Лондонда ўтаётган 2012 йил Олимпиада ўйинларини кузатар экансиз, бронза медали олган юртдошимиз Ришодни кўриб кўксимизни кенг қилиб нафас оламиз. Унинг ушбу ғалабаси Ўзбекистонимизни медал сохиблари рўйхатига киритилишига йўл очиб берди. Рўйхатда Ўзбекистондан кейиин  юз йигирматадан зиёд давлат ҳеч нарсасиз турибди.


Kўшнимиз, қардошимиз бўлган Қозоғистон бугунга келиб Бешта олтин медал соҳиби бўлгани қувончимизга қувонч қўшди! Қозоғистонлик спортчилар дунёни хайратга солмоқда. Хитойнинг ғалабаси эса ҳар бир Осиёликман деганнинг фахридир. 

Хали мусобақалар давом этмокда. Ўктамжон Рахмонов ва Элшод Расуловлар ғалаба пағонасига яқинлашиб келмоқда. Кўшниларимизнинг муваффақияти бизга ҳам юқсин деймиз чин юракдан. Қозоғистон ва Хитойга эса бундан хам юксак ғалабалар тилаймиз.


 ШЕРЗОД ЖЎРАБОЕВ